Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусининг иккинчи йўналиши – Ал-Беруний номидаги халқаро…
🌐 “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусининг иккинчи йўналиши – Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатининг ташкил этилиши.
Мактабга Ўзбекистоннинг энг иқтидорли 8-синф битирувчилари орасидан ҳар йили 60 нафар ўқувчи қабул қилинади (жорий йилги қабул жараёни 25 июнга қадар давом этади).
➖Қабул жараёни икки босқичда амалга оширилади:
1-босқичда ҳар бир ҳудудда математика ва инглиз тили фанларидан 40 тадан тест саволи асосида 100 баллик тизимда саралаш имтиҳони бўлиб ўтади ва энг юқори балл тўплаган 300 нафар ўқувчи Тошкент шаҳридаги 2-босқичга ўтади.
2-босқичда ҳам математика ва инглиз тилидан ёзма имтиҳон ўтказилиб, якуний натижаларга кўра 60 нафар энг юқори балл тўплаган ўқувчи мактабга қабул қилинади.
Ўқувчилар таҳсил давомида нафақат инглиз тили, балки камида яна битта қўшимча хорижий тилни ҳам пухта ўзлаштиради.
Мактабнинг таълим дастури Интернатионал Баccалауреате дипломи билан якунланади, бу эса битирувчиларга дунёнинг етакчи университетларига тўғридан тўғри кириш имкониятини беради.
🌍🌍🌍🌍🌍🌍