Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Ўзбекистонда муҳандислик мактаблари йўлга қўйилмоқда!

05.05.2026 508

🇺🇿 Ўзбекистонда муҳандислик мактаблари йўлга қўйилмоқда!

🎓 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида янги турдаги таълим муассасалари — муҳандислик мактаблари очилиши режалаштирилган. Бу ташаббус мамлакатимизда замонавий билим ва амалий кўникмага эга муҳандисларни тайёрлашда муҳим қадам ҳисобланади.

⚙️ Муҳандислик мактаблари — бу STEM (Сcиенcе, Течнологй, Энгинееринг, Матҳематиcс) ёндашуви асосида ташкил этилган, ўқувчиларни нафақат назарий билим, балки реал амалий тажриба билан таъминлайдиган инновацион таълим масканидир.

Асосий мақсад:
⏺ Янги авлод муҳандисларини етиштириш
⏺ Мактаб таълими ва саноат ўртасида узвий боғлиқликни кучайтириш
⏺ Мамлакатнинг технологик ва муҳандислик салоҳиятини ошириш

Таълим йўналишлари (5 йиллик дастур):
⏺ 7–9-синфлар: математика, физика ва хорижий тиллар чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади
⏺ 10–11-синфлар: муҳандислик фанлари ва аниқ ихтисосликка йўналтирилган таълим
⏺ Университет фанлари билан интеграция (профессор-ўқитувчилар иштирокида)

Муҳандислик мактаблари республиканинг турли ҳудудларида босқичма-босқич йўлга қўйилади: Нукус, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларида.

Қабул тартиби:
⏺ 2026/2027-ўқув йилидан бошланади
⏺ 7-синфдан қабул (дастлаб 7–10-синфлар ҳам қамраб олинади)
⏺ Танлов (имтиҳон) асосида саралаш

Ўқувчилар учун имкониятлар:
⏺ Университет дастурлари билан интеграция
⏺ 11-синфда ишлаб чиқариш амалиёти (стажировка)
⏺ Энг яхши битирувчилар учун олий таълимга имтиҳонсиз, 2-курсдан қабул имконияти
⏺ Давлат гранти асосида бепул таълим

Бугунги кунда агентлик тизимидаги Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Янги Ўзбекистон университети ўртасида, шунингдек Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва Ал-Хоразмий университети ўртасида самарали интеграция йўлга қўйилган.

Эндиликда ушбу модел ҳудудларда ҳам жорий этилиб, муҳандислик мактаблари олий таълим муассасалари билан бевосита ҳамкорликда ишлайди.

⚙️ Муҳандислик мактаблари — бу келажак касбларига тайёргарлик кўриш, реал тажриба орттириш ва юқори даражадаги таълим олиш учун катта имкониятдир. Бу лойиҳа ёшларнинг салоҳиятини очиб бериш ва мамлакат тараққиётига хизмат қиладиган мутахассисларни етиштиришга хизмат қилади.

Янгиликларни кузатиб боринг — имкониятни қўлдан бой берманг!