Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан:
✅ Каримова Эъзозхон Гапиржоновна — Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Таълим соҳасида узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган Э. Каримова 2021-йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023-йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2023-2024-йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.
Вазирлик жамоаси Эъзозхон Каримовага мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.