Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Меҳнат ва интилишнинг ёрқин намунаси!
Меҳнат ва интилишнинг ёрқин намунаси!
🏫 Хива шаҳридаги Президент мактаби 8-синф ўқувчиси Эркинов Муҳаммадамин халқаро IELTS имтиҳонида 7.5 балл натижани қўлга киритиб, барчамизни қувонтирди.
Бу натижа – унинг ўз устида тинимсиз ишлаши, билимга чанқоқлиги ва сабр-бардошининг самараси ҳисобланади.
Шундай ёшларнинг орзу-интилишлари юртимиз келажаги учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади. Биз Муҳаммадаминни ушбу муваффақияти билан чин дилдан табриклаймиз ва олдинда уни янада юксак марралар кутиб турганига ишонамиз!