Мактаб янгиликлари

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АГЕНТЛИГИНИНГ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА КИРИШ УЧУН ТАЙЁРЛАЙДИГАН…

28.06.2025 794

❗️ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АГЕНТЛИГИНИНГ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА КИРИШ УЧУН ТАЙЁРЛАЙДИГАН ОЪҚУВ КУРСЛАРИ МАВЖУД ЭМАС!

❌ Ижтимоий тармоқларда “Президент мактабларига тайёрлаймиз”, “Президент мактабларига кириш учун оралиқ “репетицион” тест синовлари” қабилидаги эълонлар асосида “Президент мактаблари” бренди остида тайёрлов курсларининг эълонлари кўп учрамоқда.

⚠️ Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Президент мактаблари номидан фаолият юритиб келаётган турли канал ва саҳифалар ҳам кўпайган.

📍Бу каби телеграм каналлар ва тайёрлов курсларининг Президент мактабларига ҳеч қандай алоқаси йўқ!

‼️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан Президент мактабларига кириш учун ҳеч қандай ОРАЛИҚ СИНОВ ИМТИҲОНЛАРИ ўтказилмайди!

🤩 Президент мактаблари бўйича барча тасдиқланган маълумотлар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг расмий саҳифалари орқали ёритилиб борилади.

❗️Қабул янгиликларини биз билан кузатинг:
Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | ЁуТубе