Мактаб янгиликлари · Sport

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги

10.06.2025 804

🤩 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги

➖ Президент мактабларига;
➖ Ижод мактабларига;
➖ Спорт мактабларига;
➖ Ихтисослаштирилган мактабларга
2025/2026-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 20-июнгача амалга оширилади.

Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида:

▪️1206 қисқа рақамли cалл-марказ фаолият бошлаган;

▪️Мурожаатчилар учун қўшимча равишда махсус пиима_адмиссион чатбот яратилди;

▪️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги барча мактабларда махсус штаблар ташкил этилди.

Мазкур штаблардаги малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Ҳужжатлар қабули онлайн шаклда мй.гов.уз ёки ариза.пиима.уз сайтлари орқали амалга оширилади.

Ҳурматли ота-оналар ва азиз ўқувчилар!
Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириб, келажагингизга мустаҳкам замин яратинг!

@алишер_уббиев