Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

IT ва сунъий интеллект таълимида янги ҳамкорлик сари

15.06.2026 902

🟡 IT ва сунъий интеллект таълимида янги ҳамкорлик сари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова АҚШдан ташриф буюрган таълим соҳаси инвестори, Луwо.аи платформаси асосчиси ва собиқ Гоогле бош муҳандиси Таалаибек Джумабаев ҳамда лойиҳа PR директори Аня Джумабаева билан учрашув ўтказди.

✅ Учрашувда агентлик тизимидаги таълим муассасалари фаолияти, IT ва информатика йўналишларидаги ютуқлар ҳамда истиқболдаги лойиҳалар муҳокама қилинди. Америкалик экспертлар Ўзбекистондаги таълим ва IT соҳасининг салоҳиятини юқори баҳолаб, мамлакатимизда инвестиция ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

🤝 Ҳамкорлик доирасида мактабларда замонавий IT ва сунъий интеллект дастурларини жорий этиш, халқаро тажриба асосидаги қўшма таълим лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда глобал таълим ҳамжамиятлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Мазкур ташаббуслар иқтидорли ўзбек ёшлари учун рақамли технологиялар ва сунъий интеллект оламида янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади.