Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Истанбулнинг тарихий масканларида Ўзбекистон байроғининг сарбаланд бўлиши барчамизга ифтихор туйғусини…

30.01.2026 921

Истанбулнинг тарихий масканларида Ўзбекистон байроғининг сарбаланд бўлиши барчамизга ифтихор туйғусини берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга бўлган расмий ташрифи доирасида Туркиядаги машҳур бинолар Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

Истанбул шаҳридаги тарихий Галата минораси ҳамда Босфор кўприги Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи рангларида ёритилди. 

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи доирасидаги тадбирларда ватандошларимиз, талаба ёшларимизнинг иштироки ва қутловларига гувоҳ бўлдим ҳамда ўзбекистонлик талабалар билан учрашиб, суҳбатлашдим.

Уларнинг шижоатини кўриб, мамлакатимизни ривожлантиришга сидқидилдан ҳисса қўшишга тайёр эканлигини эшитиб чин дилдан мамнун бўлдим, фахрландим. 

✉️ Телеграм 📱 Инстаграм  🗳 Фаcебоок