Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Илм-фан, саноат ва таълим бирлашмоқда

07.07.2025 929

Илм-фан, саноат ва таълим бирлашмоқда

✅ Бугун биз тарихий жараён ичидамиз. “Фан – таълим – ишлаб чиқариш” занжирини бирлаштирган тизим, ниҳоят, Ўзбекистонда шаклланмоқда.

☑️“Янги Ўзбекистон” университети ташаббуси билан Германия саноат корхоналари, юртимиздаги етакчи компаниялар ва илмий муассасалар иштирокида Халқаро саноат маслаҳатлашув кенгаши ташкил этилди.

➖ Сиеменс Энергй, Роберт Босч, ТАЛ Гроуп, Даимлер Чрйслер, STADA, Олмалиқ КМК, Навоий КМК ва “О'зкимёсаноат” каби йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар ушбу кенгашга бирлашди.

✨ Эндиликда саноат реал эҳтиёжлари таълим дастурларига тўғридан-тўғри акс этади, талабалар амалиёт ва тажрибани етакчи халқаро компанияларда олади, профессорлар саноат билан боғланган илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади ва Ўзбекистон саноатининг трансформацияси учун малакали кадрлар университет ичида шаклланади.

⚡️ Бундай тизимда ўқиётган ҳар бир талаба — келажакда ўз ишини бошлаш, халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш ва жамият тараққиётида фаол қатнашиш имконига эга бўлади.

🔹 Бу интеграция — ёшларимиз учун катта имконият, мамлакатимиз учун эса стратегик ютуқдир.

@ҳилола_умарова