Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

ICHO-2026 — 58-Халқаро кимё олимпиадасининг тантанали очилиш тадбири бошланди.

11.07.2026 1124

✅✅✅✅

🔴 ICHO-2026 — 58-Халқаро кимё олимпиадасининг тантанали очилиш тадбири бошланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Илхом Сираджев, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, таълим соҳаси масъуллари, олимпиада иштирокчилари, хорижий давлатлар элчихоналари вакиллари ҳамда юртимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.

🔰 Тадбир пойтахтимиздаги Халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтмоқда.

📊 Маълумот учун: мазкур олимпиада баҳсларида дунёнинг 90 дан ортиқ давлатларидан келган 1000 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этмоқда.

🌐 Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали ЖОНЛИ ЭФИРда кузатишингиз мумкин.

🌍🌍🌍🌍🌍🌍