Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Ҳурматли юртдошлар, Ватанимиз посбонлари!
Ҳурматли юртдошлар, Ватанимиз посбонлари!
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган фидойи йигитлар!
Юрт осойишталиги, халқимиз тинчлиги, давлатимиз сарҳадларининг мустаҳкамлиги сизларнинг фидойи меҳнатингиз ва садоқатингиз билан чамбарчас боғлиқ. Хизмат фаолиятингиздаги матонат ва қатъият ёшлар учун чинакам намуна бўлиб хизмат қилмоқда.
Айниқса, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар қалбида Ватанга муҳаббат ва масъулият туйғуларини шакллантириш йўлидаги ҳиссангиз алоҳида эътирофга лойиқ.
Ватан манфаатларини ўз ҳаётий мезонига айлантириш, юрт равнақи учун ҳалол ва фидокорона хизмат қилиш ҳар бир инсон учун юксак шарафдир. Шу ўринда сизнинг фаолиятингиз жуда мас'улиятли ва фахрли ҳисобланади.
Сизларга соғлиқ-саломатлик, хонадонларингизга барака тилаймиз! Юртимиз тинчлиги ва жамият тараққиёти йўлидаги шарафли фаолиятингизда ютуқларингиз бардавом бўлсин! Байрам муборак!
Э'зоза Каримова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири
Эъзоза Каримова