Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Ҳурматли юртдошлар!
Ҳурматли юртдошлар!
Барчангизни бугунги байрам — меҳр-оқибат, шукроналик ва саховат байрами — муборак Қурбон ҳайити билан самимий табриклайман.
Ушбу айём халқимиз қалбида эзгулик ва мурувват, бағрикенглик ва инсонпарварлик туйғуларини яна-да мустаҳкамловчи байрамлардан биридир.
Шундай файзли кунларда юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга тўкинлик ва барака тилайман.
Эзгу ниятларингиз ва фидокорона саъй-ҳаракатларингизда доимо муваффақият ҳамроҳингиз бўлсин!
Қурбон ҳайити байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳилола Умарова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири
@ҳилола_умарова