Ҳурматли ота-оналар!
📣 Ҳурматли ота-оналар!
✅ Эртага — 10-июл куни &қуот;Жасорат мактаблари&қуот;га кириш имтиҳонлари бо'либ о'тади!
⚡️ Имтиҳонларда қуйидаги тартиб-қоидаларга амал қилишингиз сўралади:
➖ фарзандингизни имтиҳон ўтказилиши белгиланган манзилга ўз вақтида олиб келишингиз ва имтиҳондан сўнг ўзингиз билан олиб кетишингиз лозим;
➖ иссиқ об-ҳавони инобатга олиб, фарзандингизни енгил ва қулай кийимларда кийинтиринг;
➖ имтиҳонга келишдан олдин фарзандингиз тўйимли ва енгил нонушта қилганига эътибор беринг (ёғли, ҳазм қилишни қийинлаштирадиган таомлардан сақланинг).
❌ Имтиҳонда “ёрдам” беришни ваъда қилаётган шахсларга асло ишонманг, бу фирибгарликдир. Фарзандингизнинг билими — унинг ягона натижасидир!
👉 Имтиҳонлар соат 8:00 да бошланади ва бир сменада бўлиб ўтади.
❗️Маълумот учун: талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1,5 соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан келишлари шарт.
📞 Қўшимча маълумотлар учун тел: 1206
🌍🌍🌍🌍🌍🌍