Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

27.06.2025 760

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Барчангизни “27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами билан самимий табриклайман.

Сизларнинг қизғин ва сермазмун касбий фаолиятингиз юртимизда олиб борилаётган катта ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу ўринда, мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган янгиликлар ва ўзгаришларни халқимизга етказишда сизларнинг ҳамкорлигингиз жуда муҳим эканлигини алоҳида қайд этмоқчиман.

Давлатимиз раҳбарининг юртимиз журналистлари ва ижод аҳлига йўллаган байрам табригида, журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёслаганлиги ҳам бежиз эмас.

Қадрли журналистлар!

Бугунги муҳим санада барчангизнинг фидокорона ва машаққатли меҳнатингиз ривожида улкан муваффақиятлар тилашдан мамнунман.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

@ҳилола_умарова