Мактаб янгиликлари · Bitiruvchilar
Ҳозир мактабларимизда 19 минг 500 нафар информатика ўқитувчиси бор.
Ҳозир мактабларимизда 19 минг 500 нафар информатика ўқитувчиси бор.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Массачусец технология институтининг сунъий интеллект таълим дастури асосида ўқув дастурларини янгилайди.
Ҳар бир вилоятдан 100 нафар информатика ўқитувчиси жорий йилда Янги Ўзбекистон университетида ушбу дастурга ўқитилади. Ушбу ментор ўқитувчилар ўз ҳудудидаги қолган информатика ўқитувчиларини икки йил давомида каскад усулида тайёрлайди.
Бу орқали беш йилда барча мактаб битирувчилари сунъий интеллект бўйича етарли билим олади.
“Рақамли авлод қизлари” танловида таълим, сунъий интеллект, “яшил” иқтисодиёт, иқлим ўзгариши каби соҳаларда 7 минг ўқувчи ва талабанинг 120 та стартап лойиҳаси танлаб олинди.
Бу йил камида 50 минг нафар қизлар “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси билан қамраб олинади.
❗️Қабул янгиликларини биз билан кузатинг:
Телеграм | Фаcебоок | Инстаграм | ЁуТубе