Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга кириш имтиҳонларини ўтказиш…

23.06.2026 469

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга кириш имтиҳонларини ўтказиш ГРАФИГИ.

✅ 2026-йил 25-июндан бошлаб Агентлик тизимидаги Президент, ижод, ихтисослаштирилган, спорт, таянч, муҳандислик ва жасорат мактаблари, Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати, хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда“Президент иқтидорли фарзандлари” қўллаб-қувватлаш миллий дастури учун кириш имтиҳонлари ўтказилади.

📨 Имтиҳон рухсатномалари имтиҳон санасидан 3 кун олдин талабгорнинг шахсий кабинетига юкланади ва бу ҳақида аризада кўрсатилган телефон рақамга SMS-хабарнома юборилади. Талабгорлар рухсатномани ариза.пиима.уз сайтидаги шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.

👉 Талабгорлардан имтиҳон вақтларини олдиндан диққат билан ўрганиб чиқишлари ҳамда имтиҳон куни белгиланган вақтдан кечикмасдан тест синови ўтказиладиган ҳудудга етиб келишлари сўралади.