Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
2026/2027-ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Хорижий тилларга…
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
🔴 2026/2027-ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади.
Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 2026-йил 1-июндан 15-июнга қадар 5-, 6- ва 7-синфларга ариза.пиима.уз ҳамда мй.гов.уз платформалари орқали онлайн тарзда амалга оширилди.
Қабул жараёнида мактаб-интернатга ўқишга кириш истагини билдирган талабгорлардан жами 22315 та ариза келиб тушди.
Президент мактабларида қўлланилаётган илғор тажриба асосида Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилишнинг шаффоф, адолатли ва холис тизимини жорий этиш мақсадида Кембриж Ассессмент халқаро таълим ташкилоти билан ҳамкорликда кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
🖌 5–7-синфлар учун кириш имтиҳонлари бир босқичда қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:
✅ Математика фанидан:
🖱️ 16 та танқидий фикрлаш (Cритиcал Тҳинкинг);
🖱️ 24 та муаммони ечиш (Проблем Солвинг).
Жами: 40 та тест савол.
✅ Инглиз тили фанидан:
🖱️ Матн билан ишлаш (Реадинг cомпонент);
🖱️ Грамматика (Граммар cомпонент).
Жами: 40 та тест савол.
Кириш имтиҳонлари халқаро стандартлар асосида, очиқлик, адолат ва шаффофлик тамойилларига мувофиқ ташкил этилади.