Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан:
✅ Шакирова Севара Баходировна — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган та'лим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори о'ринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Севара Шакирова 2012-2019-йилларда Филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумта'лим мактабида о'қитувчи, 2019-2022-йилларда Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда директор ўринбосари, 2022-2023-йилларда Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ижрочи директор лавозимларида ишлаган.
2023-2024-йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида иш олиб борган.
Вазирлик жамоаси Севара Шакировага келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.