Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Cогниа билан ҳамкорликда янги босқич: 16 соатлик ўқув-курсни муваффақиятли якунлаган раҳбарларга…

21.11.2025 810

✅✅✅✅

Cогниа билан ҳамкорликда янги босқич: 16 соатлик ўқув-курсни муваффақиятли якунлаган раҳбарларга сертификатлар топширилди!

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ва Cогниа халқаро ташкилоти ҳамкорлигидаги 3 кунлик ўқув-семинар ўз якунига етди. Унда иштирокчилар аккредитациядан ўтиш тартибининг барча босқичлари, халқаро баҳолаш мезонлари ҳамда замонавий бошқарув ёндашувлари бўйича чуқурлаштирилган билимларга эга бўлдилар.

❗️Маълумот учун: Cогниа аккредитация тизими 4 йўналишдан иборат бўлиб, жами 31 та стандартни ўз ичига олади. Семинарда ушбу стандартларнинг мазмуни, баҳолаш мезонлари ва амалий қўлланиш механизмлари батафсил ўргатилди.

🔎 Мониторинг жараёни: Cогниа экспертлари 1 йил давомида яна Ўзбекистонга ташриф буюриб, иштирокчиларнинг олган билим ва кўникмаларини ўз мактабларида қай даражада татбиқ этаётганини ўрганадилар. Бу жараён халқаро аккредитация талабларига сифатли тайёргарлик кўриш учун муҳим қадам саналади.

Бу семинарлар – халқаро аккредитацияга йўл очадиган биринчи мустаҳкам қадам бўлди.