Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti
Буюк адиблар мероси – мактабларимизда
✅✅
Буюк адиблар мероси – мактабларимизда
Миллий адабиётимизнинг энг сара асарларини ўзида мужассам этган 200 жилдлик “Ўзбек адабиёти хазинасидан” мажмуасининг дастлабки 12 жилди нашр этилди.
❗️ Ушбу бебаҳо китоблар тўплами Агентлик тизимидаги 205 та мактабга етказиб берилди. Энди ўқувчиларимиз нафақат дарсликлардан, балки буюк адибларимизнинг асарлари орқали ҳам бадиий тафаккурини бойитиб боради.
📔 Адабиёт – инсонни улғайтирувчи, қалбни покловчи ва тафаккурни чархловеҳи энг улуғ илм йўлидир. Шу йўлда юртимиз ёшларига илмий ва маънавий хазина эшиклари янада кенг очилмоқда.
🌍🌍🌍🌍🌍🌍