Мактаб янгиликлари · Tadbirlar
Бугун Самарқандда Педагогик маҳорат маркази ҳузурида ташкил этилган Мактабгача таълим педагоглари…
Бугун Самарқандда Педагогик маҳорат маркази ҳузурида ташкил этилган Мактабгача таълим педагоглари малакасини ошириш марказининг очилиш маросимида иштирок этдим.
Ушбу марказ Вазирлик, Ислом тараққиёт банки ва UNICEF ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистон Республикасида сифатли мактабгача таълимдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида 11 та шундай Марказлар ташкил этилиши режалаштирилган. Бу эса келгусида мактабгача таълим тизимида фаолият юритувчи педагог кадрлар ҳамда директорлар учун бевосита ўз ҳудудида малака ошириш имконини беради.
Шу ўринда халқаро ҳамкорларимиз, айни вақтда мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Кетрин Рассел хонимга ҳам ўз миннатдорлигимни билдираман.
@ҳилола_умарова