Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференсияси 43-сессиясининг…
Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференсияси 43-сессиясининг очилиш маросимида нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари нутқида таълим соҳасига оид муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Президентимиз маълум қилганидек, республикамизда ЮНЕСКОнинг 8 та кафедраси, 24 та ҳамкор мактаби фаолият кўрсатмоқда. Тошкент ва Фарғона ЮНЕСКОнинг таълим шаҳарлари Глобал тармоғидан жой олди. Шунингдек, юзлаб маданий мерос обектлари илғор технология ва халқаро стандартлар асосида реставрация қилинди.
“Самарқанддаги Бош конференсия доирасида юртимизда қатор қўшимча тадбирлар ўтказилади. Жумладан, кўҳна Бухорода илк марта замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтмоқда, пойтахтимизда ЮНЕСКО шафелигида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази очилади, Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотининг совриндорларини тақдирлаймиз, музейлар фаолиятида сунъий интеллектнинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган халқаро анжуман ташкил этилмоқда, олий таълим соҳасидаги квалификацияларни тан олишга оид Глобал конвенсияга ҳам қўшиламиз”, деди Президентимиз.
Давлатимиз раҳбари Жаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш, “Сунъий интеллект – мактаб” намунавий лойиҳасини амалга ошириш, Сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро экспертлар анжуманини ўтказиш каби муҳим ташаббусларни таклиф этди.
Маълумот учун: конференсия сўнгги 40 йил ичида илк бор ЮНЕСКО Бош қароргоҳидан ташқарида – кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд заминида бўлиб ўтмоқда.
@ҳилола_умарова