Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Ҳилола Умарова бошчилигида…
✅✅✅✅
#касбий_таълим
✅ Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Ҳилола Умарова бошчилигида касбий таълимни ривожлантириш ҳамда тизимда кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
➖ Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Касбий таълим агентлиги, тизим ташкилотлари раҳбарияти вакиллари, вазирлик ҳамда Агентликнинг ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирок этди.
Ўзаро мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда:
➖ касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва амалий кўникмаларга асосланган дуал таълим тизимини ривожлантириш;
➖ касбий таълим тизимида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлик дастурларини кенгайтириш;
➖ муваффақиятли техникумлар фаолиятини мамлакат миқёсида оммалаштириш;
➖ жорий йил Президенти соврини учун техникум ўқувчилари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган “Касбий маҳорат” миллий танловини юқори савияда ташкил этиш;
➖ техникумларга “тил эгалари” бўлган хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.
✅ Йиғилишда белгиланган мазкур режаларни изчил амалга оширишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Касбий таълим агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳамкорликда иш олиб бориши таъкидланди.
👉 Тадбир давомида вазирлик ҳамда Агентлик ҳудудий бўлинма раҳбарларининг йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича ҳисоботлари тингланди.
🌍🌍🌍🌍🌍🌍