Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Бугун “1-июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, келажагимиз эгаларининг байрами!

01.06.2025 584

Бугун “1-июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, келажагимиз эгаларининг байрами!

Байрам билан барча болажонларимизни табриклаган ҳолда, ушбу ролигимиз орқали катталар яъни ота-оналарга мурожаат қилиб, кўзгу тутмоқчимиз.

Болаларни ҳимоя қилиш, аввало, уларни тушуниш, қўллаб-қувватлаш, илмга йўналтириш, келажаги учун қайғуриш демакдир.

Болалар ҳимоячиси биринчи навбатда ота-она, афсуски, уларнинг ҳуқуқларини энг кўп бузувчилар ҳам ота-она.

Умид қиламан, ушбу кичик ролик орқали сизларни бироз бўлса-да хулоса чиқаришга ундай олдик.

Қадрли ота-оналар, болаларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши ва келажаги биринчи навбатда сизнинг иродангизга боғлиқ. Болалар чексиз эътибор, меҳр ва бағрикенгликка муносиб.

Бугунги сана нафақат байрам, балки жиддий чақириқдир!

Ҳилола Умарова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири

@ҳилола_умарова