Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Боғот туман ихтисослаштирилган мактаби жамоасига Президент совғаси муборак бўлсин!

05.05.2026 514

🏆 Боғот туман ихтисослаштирилган мактаби жамоасига Президент совғаси муборак бўлсин!

Бу юксак эътироф — фидокорона меҳнат, тинимсиз изланиш ва юксак марралар сари интилишнинг ёрқин самарасидир. Бугун жамоамиз ўзининг кучи, салоҳияти ва бирдамлигини яна бир бор амалда намоён этди.

🚗 Жамоамизни бош соврин — BYD Сонг Про автомобили билан самимий табриклаймиз! Бу ғалаба шунчаки натижа эмас — бу ҳамжиҳатлик, ишонч ва жамоавий руҳнинг тантанасидир.

✨Биз яна бир бор бирлашган ҳолда қандай улкан натижаларга эришиб, республикага ўз салоҳиятимизни, билим ва тажрибамизни, энг муҳими — жамоа бўлиб ишлаш қудратини намоён қилдик.