Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Азиз юртдошлар

31.12.2025 921

Азиз юртдошлар,
Қадрли ҳамкасблар!

Барчангизни кириб келаётган янги — 2026-йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Якунланиб бораётган йил давомида мактабгача ва мактаб таълими тизимида салмоқли натижаларга эришилди. Барчамиз соҳа тараққиётига хизмат қиладиган қатор ислоҳот ва ўзгаришларнинг гувоҳи бўлдик. Булар аввало, Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига қаратаётган юксак эътибори натижасидир.

Фидойи устозларимиз ва иқтидорли ўқувчиларимиз учун янги имкониятлар яратилди ва бу жараён изчил давом этмоқда. Амалга оширилаётган ҳар бир ташаббус ва лойиҳа эса юртимизнинг порлоқ эртасини кўзлаб амалга оширилмоқда.

Ҳурматли устозлар!

Янги — 2026-йил барчамиз учун омадли ва баракали келсин!

Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган соҳага доир ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиш, ёшларимизни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, таълим сифатини ошириш йўлидаги шарафли фаолиятингизда барчангизга куч-ғайрат ва муваффақият тилайман.

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Эъзоза Каримова,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири

Эъзоза Каримова