Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Азиз юртдошлар!

08.12.2025 1058

Азиз юртдошлар!
Қадрли устозлар!

Бугун 8-декабр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кундир.

Конституциямиз — давлатимиз барқарорлиги, жамият ривожи ва фуқаролар ҳуқуқларининг ишончли кафолати ҳисобланади. У юртимиз тараққиётини белгилаб берувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат сифатида барча соҳалар, жумладан таълим тизимидаги кенг қамровли ислоҳотларни изчил амалга оширишда муҳим таянч бўлиб хизмат қилади.

Мамлакатимизда болаларнинг сифатли таълим олиши, улар учун тенг имкониятлар яратилиши ва педагогларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан биридир. Бу жараёнда устоз ва мураббийларимизнинг фидойилиги, меҳнати ва масъулияти жамият тараққиётига беқиёс ҳисса қўшмоқда.

Сизга саломатлик, иш фаолиятингизда ривож ва янги ютуқлар тилайман. Таълим сифатини ошириш йўлидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлигимиз юртимиз равнақига ҳисса қўшаверсин!

Э'зоза Каримова,
Мактабгача ва мактаб та'лими вазири

#Конституциямиз_33_ёшда

Эъзоза Каримова