Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Азиз юртдошлар!

18.11.2025 608

Азиз юртдошлар!

Бугун юртимизда яна бир муҳим сана — 18-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун нишонланмоқда.

Маълумки, байроқ азалдан халқларнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли бўлиб келган. Шу жиҳатдан юртимиз байроғи ҳар биримиз учун бебаҳо, муқаддас ва улуғ рамздир.

У Ватанимиз тарихи, бугуни ва келажагини ўз ичига жамлаган муқаддас тимсол сифатида барчамиз учун азиз ва қадрлидир.

Барчангизни ушбу миллий ифтихор байрами билан самимий табриклайман.

Жонажон Ўзбекистонимизнинг давлат байроғи доимо мағрур ҳилпираб турсин!

Ҳилола Умарова,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари

@ҳилола_умарова