Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Азиз устозлар, ҳамкасблар ва волонтёрлар!

04.07.2026 940

Азиз устозлар, ҳамкасблар ва волонтёрлар!

🖌 2026–2027-ўқув йили учун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари муваффақиятли якунланди. Минглаб ёшларнинг орзу ва интилишлари синовдан ўтган ушбу масъулиятли жараённи юксак савияда ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшган ҳар бир инсонга самимий миннатдорлигимни билдираман.

Аввало, имтиҳонларнинг адолатли, шаффоф ва тартибли ўтишини таъминлаш йўлида фидойилик билан меҳнат қилган устозларимиз, педагоглар, назоратчилар, волонтёр ёшларимиз, Миллий гвардия ходимлари, тез тиббий ёрдам бригадалари, ички ишлар органлари вакиллари, шунингдек, ушбу жараёнда яқиндан ҳамкорлик қилган барча вазирлик, идора ва ташкилотлар жамоаларига чин дилдан ташаккур айтаман. Сизларнинг масъулиятли меҳнатингиз, фидойилигингиз ва ҳамжиҳатлигингиз туфайли имтиҳонлар юртимизнинг барча ҳудудларида юқори ташкилий даражада ўтказилди.

🤝 Алоҳида миннатдорлик сўзларимни фарзандларини қўллаб-қувватлаган ота-оналарга ҳамда билим ва салоҳиятига ишониб, катта орзулар билан имтиҳонларда қатнашган барча ўқувчиларга ҳам йўллайман. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, сизнинг бугунги меҳнатингиз ва интилишингиз эртанги муваффақиятларингиз учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

✅ Ишончим комилки, бугунги ҳамжиҳатлигимиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз юртимиз таълим тизимини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга муносиб шароит яратиш йўлидаги эзгу мақсадларимизга хизмат қилади. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик, куч-ғайрат ва фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

✅ Расмий саҳифалар