Мактаб янгиликлари

“Азиз ўғил-қизларим!

30.06.2026 642

“Азиз ўғил-қизларим!

Мен сизлардаги шижоат, билимга ташналик ва янгиликка интилишни кўриб, доим руҳланаман.

Сиз – азиз фарзандларимдан бир нарсани сўрайман: катта-катта марралар сари олға қадам ташланг, ўқинг, янги билим, янги касб ва замонавий технологияларни эгалланг, қийинчиликдан чўчиманг, меҳнатдан қочманг!

Шуни билингки, ортингизда сизларни катта умидлар билан вояга етказган ота-онангиз бор, сизларга билим ва тарбия берган, касб ўргатган устоз ва мураббийларингиз бор, сизларга ҳамиша таянч ва суянч бўладиган, ишонадиган ва доим қўллаб-қувватлайдиган Президентингиз бор!

Йўлингиз очиқ, ниятингиз улуғ, қаддингиз баланд бўлсин!”
– деди Президент ёшлар билан мулоқот якунида.

Давлатимиз раҳбари ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади.