Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Аёл устозлар ва мактабгача таълим ходимлари ўртасида волейбол бўйича “Вазир кубоги” мусобақасига старт…
📣 Аёл устозлар ва мактабгача таълим ходимлари ўртасида волейбол бўйича “Вазир кубоги” мусобақасига старт берилмоқда!
✅ Мусобақада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, Президент мактаблари, ижод мактаблари ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг аёл ходимлари иштирок этишлари мумкин.
➡️ Мусобақанинг асосий мақсади — устозлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни оммавийлаштириш ҳамда ўқувчиларга шахсий намуна кўрсатиш орқали жамоада ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборат.
Мусобақа уч босқичда ўтказилади:
➖ Туман (шаҳар) босқичи — 20-30-апрел кунлари;
➖ Ҳудудий босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент ш.) — 5-15-май кунлари;
➖ Республика босқичи — 17-20-июн кунлари бўлиб ўтади.
🏆 Мусобақа ғолиблари қуйидаги йирик пул мукофотлари билан тақдирланади:
🥇 1-ўрин — 150 млн сўм;
🥈 2-ўрин — 100 млн сўм;
🥉 3-ўрин — 70 млн сўм.
🎁 Бундан ташқари, иштирокчи жамоалар учун ҳомий ташкилотларнинг махсус қимматбаҳо совғалари ҳам тайёрлаб қўйилган.
Азиз устозлар ва ходимлар!
Ўқувчиларингизга намуна бўлинг, спортда ҳам ўз маҳоратингизни кўрсатинг ва ғолиблик учун курашинг!
✉️ Телеграм 📱 Инстаграм 🗳 Фаcебоок