Мактаб янгиликлари · Bitiruvchilar
Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
“Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.
Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар 2 босқичли, педагог кадрлар 3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.
Филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.
Филиалларда ўқувчилар учун ауцорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.
Маълумот учун: Президент Фармони асосида 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилган.
@ҳилола_умарова