Мактаб янгиликлари

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур — ўзбек давлатчилигининг ифтихори”…

09.04.2026 540

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур — ўзбек давлатчилигининг ифтихори” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.
Танлов давомида ўқувчилар буюк саркарданинг ҳаёти, давлат бошқарувидаги ўрни, ҳарбий санъати ҳамда бой тарихий мероси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.
Иншолар орқали иштирокчилар ўзларининг ижодий фикрлаш, таҳлил қилиш ва ёзма нутқ кўникмаларини намоён этдилар.