Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik
Агентлик ва Хитойнинг Сян Жиаотон университети ўртасида меморандум имзоланди
📰📰📰📰📰📰📰
#Хитой
Агентлик ва Хитойнинг Сян Жиаотон университети ўртасида меморандум имзоланди
Агентлик директори Севара Шакирова ҳамда Сян Жиаотон университетининг Халқаро ҳамкорлик ва алмашинув департаменти директори Венйфен Лю ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди.
Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
➖ илмий кадрлар тайёрлаш: семинар, стажировка, конференсиялар
➖ илмий мақолалар ва нашрлар алмашинуви
➖ қўшма илмий тадқиқотлар
➖ талабалар ва ўқитувчилар учун академик мобиллик дастурлари
➖ қисқа ва узоқ муддатли стажировкалар
❗️ Меморандум 5 йилга имзоланди ва икки томонлама қўшма комиссиялар, эксперт гуруҳларини тузишни назарда тутади.
📎Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-таълим алоқаларини янги босқичга олиб чиқиб, халқаро стандартлардаги малакали кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.