Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

Агентлик ва Хитойнинг BCEC компанияси ўртасида таълим соҳасидаги янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш…

22.05.2026 1422

📰📰📰📰📰📰📰

🇺🇿🇨🇳 Агентлик ва Хитойнинг BCEC компанияси ўртасида таълим соҳасидаги янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди

🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова ва Хитойнинг “Беижинг Cапстоне Эдуcатион Cонсултинг” (BCEC) компанияси вице-президенти Е Венбин ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, янги қўшма лойиҳалар ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

BCEC вакиллари томонидан “Ўзбекистон-Хитой таълим маркази” (UCEC) фаолияти ва ютуқлари юзасидан тақдимот ўтказилди. Компания томонидан Агентлик билан қуйидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш таклиф этилди:

✅ Ўқитувчилар малакасини ошириш – инглиз тили ва STEM фанлари бўйича малака ошириш дастурлари;

✅Мактаб маслаҳатчилари (cоунселорс) учун тренинглар – ўқувчиларни касбга йўналтириш ва нуфузли университетларига (Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия, Хитой) ҳужжат топшириш жараёнларида кўмаклашувчи махсус малака ошириш курсларини ташкил этиш;

✅Инновацион STEM лабораториялари – 2026-йилда “Келажак” маркази билан ҳамкорликда электрон тижорат (Э-cоммерcе), механик автоматлаштириш (Мечаниcал Аутоматион) ва “ақлли” қишлоқ хўжалиги (Смарт агриcултуре) йўналишларида 3 та замонавий лаборатория барпо этиш.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида QS рейтингида кучли 300 таликка ва Шанхай рейтингида кучли 100 таликка кирувчи 5–7 та нуфузли Хитой университетлари иштирокида “Хитой технологиялар ҳуби”ни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган лойиҳаларни амалга ошириш, сармоявий ва таълим дастурларини келишиш ҳамда навбатдаги амалий қадамларни белгилаш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.