Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
Агентлик ва MIFI филиали: муҳандис кадрлар тайёрлашда янги босқич
📰📰📰📰📰📰📰
🎓 Агентлик ва MIFI филиали: муҳандис кадрлар тайёрлашда янги босқич
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Тошкент шаҳридаги “MIFI” Миллий тадқиқот ядро университети филиали директори Юрий Маслов билан ҳамкорлик учрашуви ўтказди.
Музокараларда “Қишки мактаб” ва муҳандислик физикаси олимпиадаси тажрибасига таянган ҳолда қуйидаги истиқболли режаларга эътибор қаратилди:
✅ Мақсадли квоталар ва грантлар – Университет 2026–2027-ўқув йили учун 250 та квота ажратади. Агентлик эса энг яхши битирувчилар учун 50 та грант ва 50 та шартномавий ўрин ажратишни таклиф қилди.
✅ Ихтисослаштирилган “атом синфлари” – Агентлик мактабларида муҳандислик синфлари очиш, математика ва физикани чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш бўйича пилот синфлардан бошлаш таклифи муҳокама қилинди.
✅ Маҳорат дарслари ва лойиҳа фаолияти – Ўқувчиларнинг илм-фанга қизиқишини ошириш учун MIFI профессорларини жалб этиш. Бу ўқувчиларга стартап ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда ёрдам беради.
✅ “Йўл харитаси” – Қўшма ишчи гуруҳ тузилиб, ҳамкорликнинг батафсил йўл харитаси ишлаб чиқилади ва битирувчиларни иш билан таъминлаш масалалари мувофиқлаштирилади.
Ушбу қадамлар юқори технологиялар соҳасида мутахассислар тайёрлашни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади. Бу ташаббуслар Ўзбекистоннинг илмий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш ва халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрлаш йўлидаги муҳим қадамлардир.