Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

Агентлик ва Британия Кенгаши ўртасида навбатдаги ҳамкорлик учрашуви

15.10.2025 709

📰📰📰📰📰📰📰

Агентлик ва Британия Кенгаши ўртасида навбатдаги ҳамкорлик учрашуви

Бугун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ва Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Агентлик директори Севара Шакирова ҳамда Британия Кенгашининг Европа бўйича Глобал баҳолаш ечимлари менежери Аидан Ҳолланд иштирок этди.

🤝 Учрашувда томонлар ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Британия Кенгаши сўнгги 25 йил давомида Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш, таълим сифатини ошириш ва ўқитувчилар малакасини такомиллаштириш йўналишида фаол иш олиб бормоқда.

Севара Шакирова таъкидлаганидек, Британия Кенгаши билан ўрнатилган стратегик ҳамкорлик — таълим тизимида халқаро стандартларни жорий этишда муҳим омил. Айниқса, ихтисослаштирилган мактабларда инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш, IELTS марказларини кўпайтириш ва ресурс марказлари тармоғини кенгайтириш йўналишлари долзарб аҳамият касб этади.

Аидан Ҳолланд эса Ўзбекистонда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, баҳолаш ва сертификация соҳасида замонавий халқаро ёндашувларни жорий этиш, ўқитувчилар учун ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва таълимда халқаро интеграцияни чуқурлаштиришга келишиб олдилар.

❕Бу учрашув — чет тилларини ўқитиш сифатини ошириш, ўқитувчилар салоҳиятини юксалтириш ва ўқувчиларга глобал имкониятлар яратиш йўлидаги яна бир муҳим қадамдадир.