Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИ ВА ХОДИМЛАРИ “СПОРТ КУНИ”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИ

25.04.2026 587

🎓 АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИ ВА ХОДИМЛАРИ “СПОРТ КУНИ”ДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТДИ

Бугун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ва ходимлари “Спорт куни” доирасида қатор спорт турлари бўйича мусобақа ва машғулотларда иштирок этдилар.

⚽️ Тадбир Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Келажак маркази” спорт комплексида ташкил этилди.

Мақсад – соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ва ходимлар ўртасида дўстона муҳитни янада кучайтириш.