Агентлик раҳбари Самарқанд вилоятида ўрганишда
✅✅
Агентлик раҳбари Самарқанд вилоятида ўрганишда
🌍 Ушбу ташриф Самарқанд шаҳрида ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси доирасида амалга оширилмоқда.
🗣 Айни дамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова Самарқандда бўлиб, вилоятдаги тизим мактаблари фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
📍Ташриф давомида раҳбар Булунғур туман ихтисослаштирилган мактаби ҳамда Оқдарё туманидаги 1- ва 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда бўлиб, ўқув жараёни, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, устозлар фаолияти ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалаларини ўрганди.
🔎 Шунингдек, Агентлик раҳбари Самарқанд вилоятидаги тизим мактабларида таълим сифати, ўқувчиларга яратилган имкониятлар, илғор тажрибалар ва мавжуд муаммоларни чуқур ўрганиб, уларни бартараф этиш ҳамда таълим жараёнини янада такомиллаштириш бўйича топшириқлар бермоқда.
🟢 Мақсад — ихтисослаштирилган мактабларда таълим сифатини ошириш ва самарадорликни таъминлаш.