Мактаб янгиликлари · Tadbirlar

“АГЕНТЛИК РАҲБАР КУБОГИ” – РЕНЕССАНСДА ТАНТАНАЛИ ОЧИЛДИ!

25.04.2026 680

🏆 “АГЕНТЛИК РАҲБАР КУБОГИ” – РЕНЕССАНСДА ТАНТАНАЛИ ОЧИЛДИ!

“Ренессанс” оромгоҳида “Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбар кубоги” спорт мусобақасининг республика босқичи бошланди.

Юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ўқувчи-ёшлар “Ренессанс” болалар соғломлаштириш оромгоҳига етиб келишди. Иштирокчилар тантанали кутиб олинди ва улар учун барча зарур шароитлар яратилди. Оромгоҳ ҳудуди ёш спортчиларнинг юқори кайфияти ва мусобақага бўлган иштиёқи билан янада жонланди.

Тадбирда Агентлик директори ўринбосари Хасан Шакиров сўзга чиқиб, ёшларни соғлом турмуш тарзига, иродали ва мақсадли бўлишга ундовчи ушбу ташаббуснинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Мусобақа Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб ҳамда мактаб-интернатларнинг 8–10-синф ўқувчилари ўртасида қуйидаги спорт турлари бўйича ўтказилмоқда:

🏐 волейбол
⚽️ мини-футбол
🏓 стол тенниси
♟ шахмат

Мусобақанинг расмий очилиш маросими юқори савияда ташкил этилди. Очилиш тадбирида иштирокчилар, мураббийлар ва ташкилотчилар бир жойга жамланиб, мусобақанинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари ҳақида сўз юритилди.

Мазкур ташаббус ёшларни спортга кенг жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Эндиликда волейбол, мини-футбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича қизғин баҳслар бошланиш арафасида. Ҳар бир иштирокчи ғалаба сари интилиб, ўз ҳудуди шаънини ҳимоя қилади.