9 май – Хотира ва қадрлаш куни қутлуғ бўлсин!
🇺🇿 9 май – Хотира ва қадрлаш куни қутлуғ бўлсин!
Азиз юртдошлар!
🎓 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги барча юртдошларимизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбимиздан муборакбод этади.
✅ Бугун биз Ватанимизнинг тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб, фидо бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш ва бу йўлда меҳнат қилган нуронийларимизни эъзозлаш кунидир.
✅ Фашизмга қарши урушда мардонавор жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган қаҳрамонларимиз, шунингдек, Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган миллий қаҳрамонларимиз хотираси ҳамиша ёдимиздадир. Уларнинг руҳи олдида яна бир бор таъзим қиламиз.
Азиз нуроний отахон ва онахонларимиз!
✅ Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонингизга қут-барака тилаймиз. Доимо ҳаётимизга файз бериб, эл-юртимиз ардоғида бўлиб юришингизга тилакдошмиз. Сизларни эъзозлаш, ҳолингиздан хабар олиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барчамизнинг бурчимиздир.
Юртимизда ҳамиша тинчлик ҳукм сурсин, осмонимиз мусаффо, халқимиз абадий бўлсин!