Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
58-Халқаро кимё олимпиадаси якунланди: ўзбекистонлик ўқувчилардан 4 та медал — 1 та олтин ва 3 та кумуш
📣 58-Халқаро кимё олимпиадаси якунланди: ўзбекистонлик ўқувчилардан 4 та медал — 1 та олтин ва 3 та кумуш
✅ Бугун 58-Халқаро кимё олимпиадасининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан иштирок этган ўқувчиларнинг барчаси совринли ўринларни эгаллади. Хусусан:
🥇 Райҳона Туймуродова — олтин медал;
🥈 Жасур Мустафоев — кумуш медал;
🥈 Азизмуҳаммад Ҳафизов — кумуш медал;
🥈 Миржалол Ҳомиджонов — кумуш медални қўлга киритди.
📊 Маълумот ўрнида: Давлатимиз раҳбарининг 2024-йил 30-сентабрдаги тегишли қарорига мувофиқ:
👉 нуфузли халқаро олимпиадаларда эришган медаллар учун ўзбекистонлик иштирокчилар учун қуйидаги пул мукофотлари берилиши кўзда тутилган:
➖ олтин медал учун — 1 млрд. 30 млн. сўм, ўқитувчисига — 185,4 млн. сўм;
➖ кумуш медал учун — 618 млн. сўм, ўқитувчисига — 103 млн. сўм;
➖ бронза медал учун — 412 млн. сўм, ўқитувчисига — 61,8 млн. сўм.
⏰ Шунингдек, мазкур олимпиада ғолибларини синовларга тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғона кўтарилиши белгиланган.
🌍🌍🌍🌍🌍🌍