Мактаб янгиликлари

24-январ — Халқаро таълим куни

26.01.2026 821

24-январ — Халқаро таълим куни

БМТ Бош Ассамблеясининг 2018-йилда қабул қилинган резолюциясига мувофиқ 24-январ Халқаро таълим куни этиб эълон қилинган. Мазкур сана таълимнинг глобал барқарорлик ва тараққиётдаги устувор аҳамиятини акс эттиради.

БМТ таълимни инсон капиталини ривожлантириш, тенг имкониятларни яратиш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг муҳим омили сифатида эътироф этади. Халқаро таълим куни доирасида ҳар бир бола учун сифатли ва инклюзив таълимни таъминлаш, педагоглар меҳнатини қадрлаш ҳамда таълим тизимини замон талабларига мос ривожлантириш устувор йўналиш сифатида илгари сурилади.

Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълими тизимини модернизация қилиш, халқаро стандартларга мос таълим муҳитини яратиш, ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда таълим сифатини тизимли равишда юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида изчил амалга оширилмоқда.

Мазкур ислоҳотлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғун ҳолда олиб борилмоқда.

Эъзоза Каримова