Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti
2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга…
📚 2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича савол-жавоблар
🔴 САВОЛ: ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ВА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ОЪТКАЗИЛАДИ?
✅ ЖАВОБ: Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда қуйидаги фанлардан ўтказилади:
✅ Биринчи босқич — математика фанидан (жами 30 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.
Масалалар мураккаблик даражасига қараб уч тоифага бўлинади:
🎤10 та енгил даражадаги саволлар (А тоифаси);
🎤 10 та ўртача даражадаги саволлар (Б тоифаси);
🎤 10 та мураккаб даражадаги саволлар (C тоифаси).
Биринчи босқич саралаш имтиҳони натижасига кўра қабул квотасида белгиланган (24 та ўрин) ҳар бир ўринга 20 нафар ҳисобидан (ҳар бир мактабда жами 480 нафар) максимал балл тўплаб, сараланган ўқувчиларга иккинчи босқичда иштирок этишга рухсат этилади.
✅ Иккинчи босқич кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан тест шаклида ўтказилади:
🎤 математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та тест;
🎤 инглиз тили фанидан грамматика (Граммар cомпонент) ва матн билан ишлаш (Реадинг cомпонент) бўйича 40 та тест саволи.
☎️ Қўшимча маълумотлар учун - Cалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин