Мактаб янгиликлари · Xalqaro hamkorlik

2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга…

15.05.2026 620

📚 2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича савол-жавоблар

🔴 САВОЛ: ТОПШИРИЛГАН ҲУЖЖАТЛАРДА КАМЧИЛИК АНИҚЛАНГАНДА (МАСАЛАН, АДАШИБ БОШҚА ШАХСНИНГ МАЪЛУМОТЛАРИ ЮКЛАНГАНДА) ҚАНДАЙ ЧОРАЛАР КОЪРИЛАДИ?

✅ ЖАВОБ: Ҳужжатлар топширилгандан сўнг:

➡️ ишчи гуруҳ томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилади;

➡️ бу вақтда ҳужжатлар қабул қилинганлиги, таҳрирлашга юборилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.

Қуйидаги камчиликлар аниқланганда ҳужжатлар таҳрирлашга юборилади:

➡️ талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;

➡️ тақдим этилган ҳужжатлардаги ёки муҳрдаги ёзувлар ўқиб бўлмайдиган даражада хира бўлса.

Аниқланган камчиликларни бартараф этишга ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар рухсат берилади.

Қуйидаги ҳолларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилади:

➡️ ҳужжатлар қабули якунланганидан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш истаги билдирилганда;

➡️ тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда;

➡️ умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар томонидан Агентлик тизимидаги мактабнинг шу синфида такроран ўқиш истаги билдирилганда;

➡️ Президент мактабига ҳужжат топширган ўқувчи математика ёки табиацҳунослик фанларидан йиллик “аъло” баҳолар олмаганда;

➡️ Президент мактабига ҳужжат топширган ўқувчи чет эл фуқароси бўлганда.

⚫️ Ҳужжатларни белгиланган муддатларда тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили зиммасида бўлади.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун -  Cалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин