Мактаб янгиликлари · Sport

2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга…

12.05.2026 431

📚 2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича савол-жавоблар

🔴 САВОЛ: АГЕНТЛИК ТИЗИМИДАГИ МАКТАБЛАРГА ҲАР ЙИЛИ НЕЧА НАФАРДАН ОЪҚУВЧИ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ, УМУМАН ОЛГАНДА МАКТАБЛАРНИНГ ҚАБУЛ РЕЖАСИ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ?

✅ ЖАВОБ: Агентлик тизимидаги мактабларнинг қабул режаси, яъни квотаси Агентлик томонидан белгиланади. Хусусан, қабул квотасини шакллантириш жараёнида ҳар бир мактабнинг қуввати ва сиғими инобатга олинади. Шунга кўра, айрим мактабларга 1 та синф, айрим мактабларга 2 та ва ундан ортиқ синфлар учун ўқувчилар қабул қилиниши режалаштирилади.

Ҳар бир мактаб учун шакллантирилган қабул квотаси Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда ҳужжатлар қабули бошланишидан олдин расмий каналлар ва ижтимоий тармоқлар орқали халққа эълон қилинади.

Жумладан:
➡️ Президент мактабларига 2 та синфга 12 нафардан жами 24 нафар;

➡️ ижод мактабларининг ҳар бир синфига 20 нафар;

➡️ ихтисослаштирилган ва спорт мактабларининг ҳар бир синфига 24 нафар;

➡️ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ҳар бир синфига 24 нафар;

➡️ Мирзо Улуғбек ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳар бир синфига 20 нафар;

➡️ Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига 60 нафар;

➡️ шунингдек, мактаблардаги мавжуд бўш ўринларга ўқувчилар қабул қилинади.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун -  Cалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.