Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz

2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга…

12.05.2026 436

📚 2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича савол-жавоблар

🔴 САВОЛ: АГЕНТЛИК ТИЗИМИДАГИ МАКТАБЛАР ОДДИЙ МАКТАБЛАРДАН НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ?

✅ ЖАВОБ: Агентлик тизимидаги мактаблар, аввало, таълим дастурлари билан фарқ қилади. Бу мактабларда ўқувчилар дунё миқёсида тан олинган Халқаро Кембридж таълим дастурлари асосида ўқитилади.

⏺ Дастурнинг афзалликлари:

➡️ компетенсияга асосланганлиги;

➡️ халқаро стандартларга мос таълим модели;

➡️ ўқувчида танқидий фикрлашни шакллантириши;

➡️ муаммони ечиш ва мулоҳаза юритиш кўникмалари;

➡️ таҳлил қилиш ва ғояларни шакллантириш қобилияти;

➡️ мулоқот ва тақдимот кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилганлиги.

⏺Яратилган шароитлар:

➡️ замонавий моддий-техник база билан таъминланганлиги;

➡️ дарслар юқори билим ва тажрибага эга сараланган ўқитувчилар томонидан олиб борилиши;

➡️ чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар ва тўгараклар мавжудлиги;

➡️ мутлақо бепул овқатланиш ва ётоқхона хизматлари мавжудлиги;

➡️ олий таълимга қамров юқорилиги;

➡️ шунингдек, олимпиада, мусобақа ҳамда турли танловлардаги ютуқлар сони билан бошқа мактаблардан ажралиб туриши.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун -  Cалл-марказнинг 1206 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин