Мактаб янгиликлари · Sport
2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга…
📚 2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича савол-жавоблар
🔴 САВОЛ: АГЕНТЛИК ТИЗИМИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРГА АРИЗА ТОПШИРИШДА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ?
✅ ЖАВОБ: Президент мактабларига ариза топшириш учун ўқувчиларнинг:
- охирги 2 ой давомида тушган фотосурати,
- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси (яъни метркаси),
- тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси ёки QR код билан тасдиқланган электрон табел,
- уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари,
- боғланиш учун телефон рақамлари талаб қилинади.
🔴 САВОЛ: ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ҚАЙСИ СИНФГА НЕЧА НАФАР ОЪҚУВЧИ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?
✅ ЖАВОБ: Умумтаълим муассасаларининг 4-синфини тамомлаган ўқувчилар Президент мактабларининг 5-синфига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида иккита синфга 12 нафардан (жами 24 нафар) қабул қилинади.