Мактаб янгиликлари · Sport
2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга…
📚 2026-2027-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича савол-жавоблар
✅ САВОЛ: ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДА ҚАНДАЙ ТУРДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ?
✅ ЖАВОБ: Бугунги кунда Агентлик тизимида жами 228 та мактаб фаолият юритаётган бўлиб, ушбу мактаблар қуйидагиларни ташкил этади:
⚪️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида 14 та Президент мактаби,
⚪️ ҳудудларда 9 та ижод мактаби,
⚪️ туман (шаҳар)ларда 199 та ҳудудий ихтисослаштирилган мактаб.
Шунингдек:
⚪️ 3 та таянч ихтисослаштирилган мактаб (Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек),
⚪️2 та спорт мактаби (Баҳодир Жалолов номидаги боксга ва Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган мактаблар),
⚪️Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати.