Мактаб янгиликлари · Maktab hayoti
2-июл — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун
2-июл — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун
Давлат герби — Ватанимиз суверенитети, миллий қадриятлари ва халқимизнинг эзгу орзу-интилишларини ўзида мужассам этган муқаддас давлат рамзидир.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Давлат гербимизга бўлган юксак ҳурмат ва садоқатларини ифода этган видеолавҳа тайёрладилар.
Ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, миллий рамзларимизга чексиз ҳурмат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш барчамизнинг муҳим вазифамиздир.
🇺🇿 Давлат рамзларимиз — миллий ғуруримиз ва фахримиз!